Украина ҳукумати истеъфога чиқди

Олам

image

Бугун, 14 июль куни Олий Рада депутатлари Бош вазир Юлия Свириденко ва Украина ҳукуматини истеъфога чиқарди. Йиғилишдан трансляция “Рада” телеканали орқали олиб борилди. 

Маълум бўлишича, истеъфони қўллаб 258 нафар парламент аъзоси овоз берган. Энди янги бош вазир 16 июль куни сайланади.

Маълумот учун, Свириденко бош вазир лавозимида бир йилдан сал камроқ вақт давомида фаолият юритди. У ҳукумат раҳбари этиб 2025 йил 17 июлда тайинланган эди. 2021 йил ноябридан бошлаб Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаб келаётганди.

Украина ОАВлари Свириденконинг истеъфосидан сўнг, Украинанинг янги бош вазири “Нафтогаз Украины” давлат компанияси бошқаруви раиси Сергей Корецкий бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Шу билан бирга, бир қатор юқори лавозимли украиналик амалдорлар ўз лавозимларини сақлаб қолишлари мумкин. Украина депутати Ярослав Железнякнинг маълумотига кўра, гап Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига, Бош вазир ўринбосари ва Энергетика вазири Денис Шмигал, Молия вазири Сергей Марченко ва бошқалар ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский бир йил аввал тайинланган Бош вазир Юлия Свириденкони алмаштиришни режалаштираётганини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг