Украина ҳукумати биноси дрон ҳужумидан зарар кўрди
Олам
−
08 Сентябрь 5702 2 дақиқа
Киевдаги Украина ҳукумати биноси Россиянинг Украинага агрессияси бошланганидан бери биринчи марта душман ҳужумидан зарар кўрди. Бу ҳақда кеча, 7 сентябрь куни Украина Бош вазири Юлия Свириденко хабар берди.
У уриб туширилган Россия учувчисиз учоғи қулаганидан сўнг Украина ҳукумати биносининг юқори қаватларида содир бўлган ёнғин оқибатларини акс эттирувчи фотосуратларни чоп этди. Кейинроқ Рада депутати Ярослав Железнякнинг аниқлик киритишича, ҳукумат биносининг юқори қаватида Бош вазирнинг идораси ва Украина ҳукуматининг мажлислар зали жойлашган. Киевдаги ҳукумат биносидаги ёнғин вертолёт ёрдамида ўчирилган.
Киев мэри Виталий Кличко Telegramʻда Россия авиациясининг шаҳарга ҳужумининг бошқа оқибатлари ҳақида маълум қилди. Ушбу маълумотларга кўра, ҳаво ҳужумида уч киши ҳалок бўлган: Святошинский туманида ёш аёл ва бир ёшга тўлмаган гўдак, Дарницкий туманидаги бошпанада бир кекса аёл ҳалок бўлган. Россия ҳаво ҳужумининг Украина пойтахти зарбаси оқибатида жами 17 киши жабрланган. Кличконинг сўзларига кўра, улардан етти нафари шифохонага ётқизилган. Святошинский туманида уриб туширилган учувчисиз самолётнинг қолдиқлари болалар боғчаси яқинидаги очиқ майдонга бориб тушган.
Украинанинг бошқа шаҳар ва вилоятлари расмийлари ҳам Россия ҳужумлари оқибатлари ҳақида хабар берди. Масалан, Кременчуг мэри Виталий Малецкий Днепр бўйлаб кўприк шикастлангани ҳақида хабар берди.
“Биз ҳозир вайронагарчилик кўлами ва ундан кейинги фойдаланиш имкониятлари бўйича экспертларнинг хулосасини кутмоқдамиз. Ҳозирда кўприкда ҳаракат имконсиз – у тўсиб қўйилган”, дейди расмий.
Бундан ташқари, Малецкийнинг сўзларига кўра, Россиянинг Кременчугдаги ҳужуми офибатида электр энергияси қисман узилган.
Кривой Рог шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Викулнинг ёзишича, шаҳар Shahed дронлари, шунингдек, қанотли ракеталар томонидан оммавий ҳужумга учраган. Уч киши яраланиб, шифохонага етказилган. Шунингдек, шаҳар ва транспорт инфратузилмаси объектлари, битта корхона, битта таълим муассасаси, 10 га яқин кўп қаватли уйлар, хусусий уйлар, гаражлар зарар кўрган.
Одесса вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Олег Кипер ҳам фуқаролик инфратузилмаси ва уй-жой қурилишига зарар етганини маълум қилди. Шаҳарда бир неча ёнғин содир бўлган, жумладан, кўп қаватли уйларда.
Ўз навбатида, Запорожье вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федеров “Запорожядаги корхоналардан бирига” камида саккизта Shahed дронлари ёрдамида ҳужум қилингани ҳақида хабар берди.
“Корхона вайрон бўлди, хайриятки, ҳеч ким жабрланмади”, деди расмий.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь