Украина ҳавода ва денгизда ўт очишни тўхтатишни таклиф қилмоқчи
Олам
−
10 Март
579511 март куни Саудия Арабистонида АҚШ расмийлари билан музокаралар чоғида Киев Россияга ҳаво ва денгизда ўт очишни тўхтатишни таклиф қилади. Бу ҳақда бугун, 10 март куни украиналик расмийга таяниб, AFP хабар берди.
“Бизда осмонда ва денгизда ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифимиз бор, чунки булар амалга ошириш ва назорат қилиш осон бўлган вариантлар ва биз улардан бошлашимиз мумкин”, деган у анонимлик шарти билан.
Шу билан бирга, расмий АҚШ Киев билан разведка маълумотлари алмашинувини тўхтатишда давом этса, Россия жанг майдонида “катта устунлик” қўлга киритиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
“Асосийси – бу муддат. Агар пауза узоққа чўзилса, бу русларга сезиларли устунлик беради”, деб тушунтирди у.
Бир кун аввал АҚШ Президенти Дональд Трамп Киев билан разведка маълумотларини алмашишни “ҳар қандай дақиқада” қайта бошлашга тайёрлигини айтди.
Аввалроқ “The Financial Times” газетаси манбаларига таяниб, Украина делегацияси Америка вакиллари билан Жиддада бўлиб ўтадиган учрашувда қисман ўт очишни тўхтатишни таклиф қилишини, бунда учувчисиз учоқлар ва узоқ масофага учувчи ракеталардан фойдаланишни тақиқлаш, шунингдек, Қора денгиздаги ҳарбий амалиётлардан воз кечиш ҳақида хабар берган эди.
Ўз навбатида, “Reuters” агентлигининг ёзишича, АҚШ вакиллари музокараларда Украина расмийлари урушни тугатиш учун Россияга ҳудудий ён беришларга тайёр ёки тайёр эмаслигини аниқлаш ниятида.
“Reuters” манбаларидан бирининг айтишича, АҚШ делегацияси 28 февраль куни Оқ уйда Дональд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасида бўлиб ўтган жанжалдан кейин Украина АҚШ Президент маъмурияти билан муносабатларни яхшилашга жиддий ёндашганига ишонч ҳосил қилмоқчи.
LiveБарчаси