Украина ҳарбийлари Рубижне, Северодонецк ва Лисичанск ҳудудини тарк этмоқда – ОАВ
Олам
−
20 Апрель 2022
15484Украина Қуролли Кучлари бўлинмалари "учбурчак"ни - Рубижне, Северодонецк ва Лисичанск ҳудудини тарк этмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.
"Ҳозирги мавжуд маълумотларга кўра, кўплаб украиналик аскарлар учбурчак деб аталадиган ҳудудни – Рубижне, Северодонецк ва Лисичанск ҳудудини тарк этмоқда", дейилади агентлик хабарида.
Қайд этилишича, Украина ҳарбийлари кейинчалик оммавий тарзда таслим бўлишади.
“Уларни, албатта, жуда кўплаб совғалар кутмоқда. Ўзлари ҳам бундан хабардор, кейинчалик эса оммавий тарзда таслим бўлиш жараёнлари бошланади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков 1 000 дан ортиқ украиналик аскар Мариуполда ихтиёрий равишда таслим бўлгани ҳақида маълум қилганди. Улардан 162 нафари офицер ва 47 нафари аёл ҳарбий хизматчилар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь