Мариуполда 1 000 дан ортиқ украин аскари асир тушди – Россия Мудофаа вазирлиги
Олам
−
13 Апрель 2022
129211 000 дан ортиқ украиналик аскар Мариуполда ихтиёрий равишда таслим бўлди, улардан 162 нафари офицер ва 47 нафари аёл ҳарбий хизматчилар. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ильич номидаги металлургия заводи ҳудудида тан олинмаган Донецк халқ республикаси милиция бўлинмалари ва Россия Қуролли Кучларининг ҳужуми натижасида 36-денгиз пиёда бригадасининг 1 026 нафар ҳарбий хизматчиси ихтиёрий равишда қуролларини ташлаб, асир сифатида таслим бўлган. Таслим бўлган ҳарбий хизматчилар орасида 162 нафар зобит, шунингдек 47 нафар аёл аскар бор.
Конашенковнинг қўшимча қилишича, 36-денгиз пиёда бригадасининг 151 нафар яраланган ҳарбий хизматчисига воқеа жойида бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг уларнинг барчаси Мариуполь шаҳар шифохонасига даволаниш учун етказилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 апрель куни Мудофаа вазирлиги расмий вакили Россия бўлинмалари Украинанинг учта танкини, бешта пиёда жанговар машинасини, еттита автомобилини ва 50 нафар ҳарбий хизматчини йўқ қилган. 42 нафар украиналик ҳарбий эса ихтиёрий равишда қуролларини ташлаб, таслим бўлганини эълон қилганди
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь