Украина ҳарбийлари Донбасда оммавий муштлашув ўтказди

Олам

image

Донбасда Украина Қуролли кучларининг пиёда аскарлари ва парашютчилари ўзаро жанг қилди. Бу ҳақда РИА Новости тан олинмаган Луганск Халқ Республикаси полицияси матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда. 

Тўқнашувга ички можаро сабаб бўлган. 15 киши жароҳатланган, уларга гематома ва синган ташхис қўйилган. Бир аскар қорин бўшлиғига чуқур жароҳат етказилган. Бригада қўмондони нима бўлганини раҳбариятдан яширишга уринган, аммо ҳарбийларнинг қариндошлари воқеа ҳақида билиб олган. Улар бу ҳақда Мудофаа ишонч телефонига хабар берган.

Ҳозирда Украина Қуролли кучлари Бош штабининг комиссияси текширув бошлаган.

Маълумот учун, 2014 йил апрель ойида Украинанинг Луганск вилояти ўзини Луганск халқ республикаси деб эълон қилган. Украина Луганск ва Донецкдаги айирмачиларга қарши курашиб келади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Луганск

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made