Ўхшаш тақдирлар. Горбачёв Каримов дафн этилган кунда қабрга қўйилади

Олам

image

30 август куни вафот этган СССРнинг биринчи ва ягона президенти Михаил Горбачёв билан видолашув 3 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Эхо Москвы" радиостанциясининг собиқ бош муҳаррири Алексей Венедиктов маълум қилган. 

“Михаил Сергеевич билан видолашув шанба куни бўлиб ўтади. Тафсилотлар аниқланмоқда”, деб ёзди 31 август куни Совет Иттифоқининг биринчи президенти билан яқин алоқада бўлган Венедиктов Telegram-каналида. 

Горбачёв Москвадаги Новодевичий қабристонига, турмуш ўртоғи ёнига дафн этилади.

Маълумот учун, 2016 йилнинг август ойи охирларида аҳволи оғирлашиб, 2 сентябрь куни 78 ёшида вафот этган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳам 3 сентябрь куни дафн этилган эди. 

Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда туғилган. У 1990 йил 15 мартдан 1991 йил 25 декабргача СССРнинг биринчи ва охирги президенти бўлган. Бундан ташқари, у КПСС Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси лавозимларида ишлаган.

Горбачёв 1991 йил 25 декабрда СССР президенти лавозимидан истеъфога чиқди, шу билан бирга Совет Иттифоқи ўз фаолиятини тўхтатди. Горбачёв жамғармасида сақланадиган меҳнат дафтарчасида унинг давлат раҳбари лавозимини тарк этгани ҳақида ҳеч қандай қайд йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Михаил Горбачёв 30 август куни кечқурун оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Горбачёв

Баҳолаганлар

459

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг