Ухандаги коронавирус бўйича текширув натижалари эълон қилинди

Олам

image
Бугун, 9 февраль куни Ухань шаҳрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) миссияси натижаларига бағишланган махсус брифинг бўлиб ўтди. Ушбу брифингда мутахассислар қуйидаги хулосалари билан ўртоқлашди.

COVID-19 вирусининг лабораторияда яратилгани ҳақидаги қараш ва тахминлар ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақда ЖССТнинг Ухань шаҳридаги миссияси раҳбари Бен Эмбарек маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳақиқатга яқин гипотеза бу – вируснинг ҳайвондан одамга юқиши.

Шунингдек, Эмбарек музлатилган озиқ-овқат маҳсулоти юзасидан вирус юқиши билан боғлиқ версиясининг ҳам эҳтимоллиги юқорилигини таъкидлаган.

Олимлар коронавируснинг янги тури Ухань шаҳрида 2019 йил декабрида касаллик авж олган пайтдан олдин ҳам мавжуд бўлгани ҳақида далил топиша олмаган. Бу ҳақда Синхуа университети ва Ванькэ жамоат саломатлиги ва валеология институти проректори Лян Ваньнянь маълум қилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2019 йил декабрь ойида авж олишни бошлаган коронавирус Ухань шаҳридаги “Хуанань” бозоридан ташқари бошқа бозорларда ҳам бўлган.

Лян Ваньняннинг айтишича, олимлар ёввойи табиатда пандемия келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 штаммини учратмаган.

Унинг сўзларига кўра, глобал пандемия келтириб чиқариши мумкин бўлган вирус, албатта, инсон муҳитига яхши мослашиш қобилиятига эга бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ мутахассислари SARS-CoV-2 коронавирусини кўршапалакдан одамга тўғридан-тўғри юқиши эҳтимолини жуда паст баҳолаган. Янги турдаги коронавирус манбасига айланган ҳайвон эса ҳали аниқланмаган.

Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Хитой Ухань COVID-19 миссия

Баҳолаганлар

687

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг