UFC жангчиси вазн ўлчаш маросимида ҳушидан кетди (видео)
Спорт
−
11:08 761 1 дақиқа
Кеча, 23 январь куни UFC жангчиси, америкалик Кэмерон Смотерман Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 324 мусобақаси олдидан вазн ўлчаш маросимида ҳушидан кетди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Маълумотларга кўра, енгил вазн тоифасида иштирок этувчи Смотерман вазн меъёрини бажарган, бироқ тарозида турган пайтда йиқилиб тушган. Америкалик жангчига дарҳол тиббий ёрдам кўрсатилган ва у ҳушига келтирилган.
“Хўп, мен жуда кўп хабарлар олдим ва менга бўлган самимий ташвиш учун ҳаммангизга раҳмат айтаман. Мен бутунлай яхшиман, ҳаммаси жойида. Тўғриси, нима бўлганини аниқ билмайман. Интернетда кўп одамлар бу ҳаддан ташқари кўп вазн тушириш оқибати дейишяпти, лекин бу жанг учун мен деярли вазн туширмадим. Ҳатто шу ҳафта давомида ҳам кўп вазн ташламадим. Нима бўлганини аниқ билмайман, олдинда масаланинг асл сабабини аниқлаш учун яна текширувлар ва таҳлиллар бор. Мен тўлиқ яхшиман ва умид қиламанки, тез орада қайтаман. Рақибимдан узр сўрайман”, дейди Смотерман.
Маълумот учун, 28 ёшли Смотерман аралаш жанг санъати (ММА) бўйича 12 та ғалаба ва 6 та мағлубиятдан иборат кўрсаткичга эга. У бугун, 24 январь куни UFC 324 турнирида россиялик жангчи Рикки Турсиосга қарши октагонга чиқиши режалаштирилган эди.
Live
Барчаси