UFC Махачев-Царукян жангини эълон қилди
Спорт
−
05 Декабрь
3970UFC россиялик Ислом Махачев ва арманистонлик Арман Царукян ўртасидаги жангни тасдиқлади.
Жанг 18 январь куни Лос-Анжелес мезбонлик қиладиган UFC 311 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Шунингдек, асосий карддан грузиялик Мераб Двалишвили россиялик Умар Нурмуҳаммедов жанги ўрин олган.
Қайд этиш жоиз, Махачев ва Царукян ўртасидаги биринчи жанг 2019 йил апрель ойида UFC Fight Night 149 турнирида бўлиб ўтган ва ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан Махачев ғалаба қозонган. Аралаш яккакурашларда Махачев ҳисобида 26 ғалаба ва 1 та мағлубият бор.
Умар Нурмуҳаммедов ўзининг сўнгги жангини 2024 йилнинг августида ўтказиб, америкалик Кори Сандхагенни мағлуб этганди. Кичик Нурмуҳаммедов MMA'да 18 та жангда 18 та ғалабага эришган. Двалишвили эса 2024 йил сентябрида ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан америкалик Шон O'Меллини мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган.