UFC'даги ўзбекистонликлар сони яна бир нафарга кўпайиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистонлик MMA жангчиси, “Rizin” ва Муродов Профессионал лигаси каби ташкилотлар турнирларидаги жанглари билан танилган Рамазон Темиров нуфузли аралаш яккакураш лигаси UFC билан шартнома имзолаши мумкин. Бу борада спортчининг ўзи Instagram саҳифасида UFC'га ўтишига ишора қилди.

“Сиз ва биз кутаётган янгиликнинг бомбаси менга етиб келди. Бугун кечқурун ўша янгиликни сизга улашаман”, дейди спортчи.

Қайд этиш жоиз, ўзбек MMA оламида 27 ёшли Рамазон Темировнинг анчадан буён UFC'га ўтиши ҳақида гап-сўзлар юради. 

Маълумот учун, Темиров шу вақтга қадар MMA'да 9 та жанг ўтказиб, 8 тасида рақибларидан устун келган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган. Жангларининг 5 тасида рақибларини нокаутга учратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон Темиров Муродов Профессионал лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг