UFC'даги ўзбекистонлик жангчилар сони тўрт нафарга етди
Спорт
−
12 Февраль 2025 12109 1 дақиқа
Ўзбекистонлик ММА устаси Машрабжон Рўзибоев UFC жангчисига айланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Рўзибоев 16 февраль кунги UFC турнирида америкалик Жаред Гордон билан тўқнаш келади. Жанг енгил вазн тоифасида бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, Машрабжон турнир бошланишига 4 кун қолганида ушбу жангни қабул қилиб олди.
Маълумот ўрнида, Машрабжон Рўзибоев ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг укаси ҳисобланади. 28 ёшли Машрабжон профессионал фаолияти давомида 25 та жанг ўтказиб, 20 ғалаба ва 4 мағлубият қайд этган, бир жанги натижаси эса бекор қилинган.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь