UFC'да нега ўзбек спортчилари кам? Рўзибоев жавоб берди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев нега ўзбек жангчиларининг UFC билан шартнома тузиши қийин бўлаётганини айтиб ўтди.

Сўнгги йилларда промоушенда қўшни тожикистонлик спортчилар ҳам кўпайиб боряпти, бироқ ҳозирга келиб UFC'да атиги 3 нафар Ўзбекистон вакили фаолият юритмоқда. Ўзбекистонлик спортчилардан Богдан Гусков яқиндагина ташкилот билан шартнома имзолади ва у ҳали UFC'да жанг ўтказиб улгургани ҳам йўқ. 

“Виза билан боғлиқ муаммолар борлиги сабабли ўзбекистонлик спортчиларнинг UFC'га ўтиши қийин кечмоқда. Агар спортчиларимиз Америкага бориб, ташкилотда ҳеч бўлмаса захира жангчиси бўлиб туришса, промоушен уларга тез орада жанг беради. Кўп тожикистонлик спортчилар Америкада юриб, UFC'га қўшилиб олди. Бизда ҳам яхши кўрсаткичга эга жангчилар бор, лекин уларда Америкага виза йўқ” дейди Рўзибоев. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рўзибоев 30 июль куни Тошкентда ўтказиладиган бокс оқшомида жанг ўтказмаслиги хабар қилинганди. Ўша куни пойтахтда профессионал бокс оқшоми ташкил этилади, бироқ Рўзибоев UFC билан шартномаси борлиги сабабли ўз юртида ўтадиган турнирда иштирок этмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Нурсултон Рўзибоев Богдан Гусков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг