UFC 311 турниридан сўнг P4P рейтинги янгиланди
Спорт
−
21 Январь
1823UFC 311 турниридан кейин вазн тоифасидан қатъий назар энг кучли жангчилар рейтингида (P4P) Мераб Двалишвили 7-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 19 январь тонгида бўлиб ўтган UFC 311 турнири “co main event”ида Умар Нурмуҳаммедовни мағлуб этиб, камарини ўзида сақлаб қолди қолган Мераб Двалишвили рўйхатда икки поғона кўтарилди. Ушбу натижасидан кейин Мераб P4P янгиланган рейтингида 5-ўринга кўтарилиб олди. Аввал у 7-ўринни қайд этилаётганди.
Рейтингни эса енгил вазн тоифаси доминант чемпиони доғистонлик Ислом Махачев бошқармоқда. У ҳам UFC 311 турнирида октагонга кўтарилди ва даъвогар Ренато Мойканони биринчи раунддаёқ бўғиш услуби орқали мағлубиятга учратди.
P4P рейтинги:
1 Ислом Махачев;
2. Жон Жонс;
3. Алекс Перейра;
4. Илия Топурия;
5. Мераб Двалишвили;
6. Билол Муҳаммад;
7. Дрикус Дю Плесси;
8. Том Аспиналл;
9. Алехандре Пантожа;
10. Леон Эдвардс.
LiveБарчаси