Нурмагомедов Абу-Дабида 6 ойга қамалди
Спорт
−
17:42 1393 1 дақиқа
Россиялик аралаш яккакураш устаси Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида UFC собиқ чемпиони, грузиялик Мераб Двалишвили билан юз берган можародан кейин олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, ТАСС хабар берди.
Абу-Даби суд департаментининг маълум қилишича, меҳмонхонадаги жанжалда иштирок этган 10 нафар шахс судланган. Уларнинг олти нафари жамоат тартибини бузиш, ваҳима келтириб чиқариш ва бошқалар ҳаётига хавф туғдиришда айбланиб, олти ойлик қамоқ жазоси, 300 минг дирҳам жарима ҳамда жазо муддати тугагач, мамлакатдан депортация қилишга ҳукм қилинган.
Яна икки киши жамоат тартибини бузиш ва бошқаларга тан жароҳати етказиш билан боғлиқ айбловлар бўйича 50 минг дирҳамдан жаримага тортилган. Қолган икки нафар шахс эса жанжални тасвирга олиб, видеоларни тарқатиш орқали шахсий дахлсизликни бузгани учун олти ойлик қамоқ жазоси ва 300 минг дирҳам жаримага ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мераб Двалишвили ўзининг ижтимоий тармоқларида Усмон Нурмагомедов дўстлари билан уни дўппослаганини айтиб ўтганди.
Live
Барчаси