UEFA Жаҳон чемпионатини бойкот қилиши мумкин
Спорт
−
14:55 3643 1 дақиқа
Европа футбол иттифоқи (UEFA) FIFA Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режаси ва сўнги қарорлари сабабли турнирни бойкоти қилиши мумкин. Бу ҳақда Sky хабар берди.
UEFA’га аъзо миллий футбол федерацияларининг вакиллари шу ҳафта FIFA’нинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режасига муносабат билдириш учун фавқулодда йиғилиш ўтказади.
Манбага кўра, мазкур режалар UEFA’да FIFA президенти Жанни Инфантино бошқарувига нисбатан янги норозилик тўлқинини келтириб чиқарган.
Хабар қилинишича, агар Инфантино ушбу режасидан воз кечмаса, UEFA’га аъзо мамлакатлар Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш масаласини ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанни Инфантино келажакда Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 64 тагача ошириш имконияти ҳам кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди. Шунингдек, аёллар ўртасидаги навбатдаги Жаҳон чемпионати 2027 йилда Бразилияда ўтказилиши режалаштирилган.
Live
Барчаси