UEFA ёшлар лигасида кутилмаган жамоа ғолиб бўлди
Спорт
−
23 Апрель
3374“Олимпиакос” U-19 2023/24 йилги мавсумда UEFA Ёшлар лигасининг ғолибига айланди.
Ҳал қилувчи баҳсда Греция терма жамоаси Италиянинг “Милан” клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. “Олимпиакос” барча голларни 60-66 дақиқалар оралиғида киритди.
Учрашувда Кристос Моузакитис пенальтидан ҳисобни очган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Антонис Папаканеллос гол урди. 66-дақиқада эса Теофанис Бакулас чиройли гол уриб, ўйинга нуқта қўйди.
Бу ҳар икки жамоа учун ҳам тарихдаги биринчи UEFA Ёшлар лигаси финали бўлди.
Қайд этиш жоиз, “Олимпиакос” катталар жамоаси жорий мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этмади.
Мазкур турнирда ўтган мавсумда Нидерландиянинг “АЗ Алкмаар” футболчилари ғалаба қозонган.