UEFA Россия телеканалларини Евро-2024 трансляторлари қаторига киритди

Спорт

image

Россия халқаро турнирлардан четлатилганига қарамай, мамлакат  телеканаллари ҳам Европа футбол ассоциациялари иттифоқининг (UEFA) Евро-2024 бўйича трансляторлар рўйхатига киритди. Бу ҳақдфа ташкилот ўз расмий сайтида хабар берди.

2024 йилги Европа чемпионати 14 июнь куни бошланади. Европа чемпионати ўйинлари Россияда “Матч ТВ” ва “Okko” онлайн телевидениеси орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Евро-2024 нинг финал қисми Германияда бўлиб ўтади ва роппа-роса бир ой давом этади. Турнир ўйинларига мамлакатнинг 10 та шаҳридаги 10 та стадион мезбонлик қилади. Янги форматдаги Европа чемпионати “А” гуруҳидан жой олган Германия ва Шотландия терма жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик билан очилади. Ўйин 14 июнь куни бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби Италия терма жамоаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Европа чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made