UEFA Косово ва Исроил ўртасидаги ўйинни қолдирди

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Исроил ва Косово терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқа муддатга қолдирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Косово ва Исроил терма жамоалари ўртасидаги ўйин 15 октябрь куни Приштина шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Ўйиннинг янги санаси кейинроқ эълон қилинади. 

Бундан олдин 12 октябрь куни Тель-Авивда бўлиб ўтиши керак бўлган Исроил ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги учрашув 15 ноябрга кўчирилганди. 

Ўйинларнинг бошқа саналарга кўчирилишига Исроилдаги қуролли тўқнашув сабаб бўлмоқда.

Олти тур якунларига кўра, исроилликлар 11 очко жамғариб, “I” гуруҳи турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Бу гуруҳда Исроилдан ташқари Швейцария, Руминия, Беларусь ва Андорра терма жамоалари жой олган. Жорий йилнинг сентябрь ойида исроилликлар Беларусьни мағлуб этди (1:0) ва Руминия билан дуранг ўйнади (1:1).


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Косово Европа футбол ассоциациялари иттифоқи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг