UEFA FIFA президентлиги сайловида Диалло номзодини қўллаб-қувватлади
Спорт
−
10:33 164 2 дақиқа
Европа футбол иттифоқи (UEFA) Ижроия қўмитаси FIFA президенти сайловида Франция футбол федерацияси (ФФФ) президенти Филипп Диалло номзодини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинди.
Кеча, 16 ноябрь куни Диалло UEFA президенти Александер Чеферин ҳамда ташкилот Ижроия қўмитаси таркибидаги миллий ассоциациялар вакилларининг сайловда ўз номзодини илгари суриш таклифини қабул қилди. Унинг номзоди бугун, 17 ноябрь куни Франция футбол федерацияси Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.
“FIFA фаолиятининг йўналишлари борасидаги жиддий хавотирлар фонида миллий ассоциациялар глобал футбол ҳамжамиятида бирлик ва ишончни тиклашга чақирди. Улар дунёнинг барча минтақаларида футболни ривожлантиришни устувор вазифа деб биладиган, бошқарувнинг энг юқори стандартларига амал қиладиган ҳамда аъзо ассоциациялар, конфедерациялар ва футболнинг бошқа манфаатдор томонлари билан яқин ҳамкорлик қиладиган FIFA’ни барпо этиш зарурлигини таъкидлади. Улар Филипп Диаллога тўлиқ ишонч билдириб, у ушбу мақсадларга эришиш учун зарур раҳбарликни таъминлай олишини қайд этди”, дейилади баёнотда.
FIFA президенти сайлови 2027 йил 18 март куни Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтади. 63 ёшли Диалло 2023 йил январь ойидан буён Франция футбол федерацияси президенти лавозимида ишлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Арсенал” жамоаси собиқ бош мураббийи Арсен Венгер FIFA президенти лавозими учун бўлажак сайловда ўз номзодини қўйиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь
16 Ноябрь