Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқиб, бир киши тириклайин ёниб кетди
Crime
−
10:24 1823 1 minute
Бугун, 24 октябрь куни Тошкентнинг Учтепа туманида хонадонда ёнғин содир бўлиб, бир киши тириклайин ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 01:33 да Тошкент шаҳар ФВББга Учтепа тумани, Юсуф Саккокий кўчасида жойлашган тураржой мажмуасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабар асосида ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 01:52 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг уй жиҳозлари зарарланган. Воқеа жойида бир нафар фуқаронинг жасади аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотларни аниқлаш бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлган эди.
Live
All23 October