Учтепада ҳокимнинг 33 ёрдамчисига ҳайфсан берилди

Жамият

image

Учтепа тумани ҳокими маҳаллалардаги 60 нафар ҳоким ёрлдамчиларидан 33 нафарига ҳайфсан берди. Ҳокимнинг бу ҳақдаги қарори акс этган ҳужжат “e-qaror” порталига жойлаштирилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 апрель куни “Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар” га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида, Учтепа тумани маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман хокими ёрдамчилари томонидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб топилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2022 йил 11 февралдаги топшириғига (02-304-сон 11.02.2022 й.) мувофиқ бир неча масъул раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган. 

2022 йилда Учтепа туманини ишсизлик ва камбағаллликдан ҳоли худудга айлантириш бўйича  “Йўл харитаси” ва шу асосда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб 7 та йўналиш белгилаб олинган. Ушбу ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ҳамда 7 та йўналиш бўйича ишлар олиб бориш тўғрисидаги чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, жойларда ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан тўпланган маълумотларни "ONLINE-MAHALLA" платформасига мунтазам киритиб бориш вазифаси ҳоким ёрдамчиларига юклатилган бўлиб, жорий йилнинг 1-чорак якуни билан "ONLINE-MAHALLA" платформасига киритилган маълумотларни KPI баҳолаш тизимида баҳоланиб, туман кўрсаткичидан тумандаги 60 та маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳоким ёрдамчиларидан 45 фоизи (27 нафари) паст баҳо олганлиги аниқланган.

2022 йилнинг 1-чорак якунлари бўйича кўрсатгичлари туманнинг ўртача кўрсатгичидан ҳам жуда пастлиги ва марказ томонидан берилаётган топшириқларни ўз вақтида бажармасдан ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб келаётган қуйидаги ҳоким ёрдамчиларига:

 “А.Қодирий” – (С.Н.Фазлиев);

“Қўрғонтепа” – (А.С.Раупов);

“Хондамир” – (Н.Н.Усмонов);

“Журжоний” – (К.З.Соипов); 

“Ўрикзор” – (Н.И.Мирзаев);

“Оқмасчит” – (Б.С.Қурбонов);

“Хожиобод” – (Ф.М.Каримов);

“Нуробод” – (С.Д.Тўхтамуродов);

“Боғобод” – (Х.Б.Рўзимуродов);

“Қор ёғди” – (Б.С.Исаев);

“Бекобод” – (С.О.Жумақулов);

“Кўксарой” – (И.Э.Имамбаев); 

“Тепақўрғон” – (Х.Т.Жумаев);

“Алихонтўра Соғуний” – (Ё.Ф.Хаджиев);

“Тинчликобод” – (С.И.Абдувалиев);

“Кўкча Оқтепа” – (М.И.Эгамбердиев); 

“Қозигузар” – ( А.Ж.Қурбонов); 

“Чаманзор” – (А.Ш.Шамсиев); 

“Юсуф Саккокий” – (И.Х.Раҳматуллаев); 

“Латифгузар” – (Ш.Н.Насруллаев); 

“Хуросон” – (К.Бурхонов);

“Фозилтепа” – (Д.И.Каримов); 

“Шарқ Юлдузи” – (Т.Б.Абдураҳмонова);

“Тақачи” – (О.Ёрқулов);

“Ўткир” – (А. Шерназаров);

“Кўркамобод” – (Б.Бобоқулов);

“Хуршид” – (М.М.Ахмедов);

“Чўпон ота” – (Ж.Боймиров);

“Дийдор” – (Р.Норўўзиев);

“Қуйи Дархон” – (А. Арзиев);

“Шарқ Гули” – (Ж.Соатов);

“Бешқайрағоч” – (Р.Қутлиев);

“Ҳайратий” – (Ж.Жонибеков) маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисм 1-бандига мувофиқ ҳайфсан эълон қилинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг