Уч вилоятда қуёш энергияси билан боғлиқ лойиҳалар амалга оширилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги давлат-хусусий шериклиги асосида қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) қурилиши бўйича “Scaling Solar 3” учинчи лойиҳаси бошланишини эълон қилди.

Вазирлик хабарига кўра, “Scaling Solar 3” учинчи лойиҳаси доирасида умумий қуввати 500 МВт бўлган учта ФЭС қурилиши режалаштирилиб, уларнинг инвесторлари тендер натижасига кўра аниқланади.

Учинчи лойиҳа бошланиши 2021 йил февраль ойига режалаштирилган. ФЭС қурилиши Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Қайд этилишича, 2019 йил 18 октябрь куни “Scaling Solar 1” лойиҳаси доирасида Навоий вилоятида қуввати  100 МВт бўлган ФЭС қурилиши бўйича ўтказилган тендерда Masdar (БАА) компанияси ғолиб бўлди. Бу борадаги ижобий натижани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида консультация хизматларини жалб қилиш ва Scaling Solar лойиҳаси бўйича қуёш ФЭСларининг қувватини 1000 МВтгача ошириш бўйича келишув имзоланди.  

Мазкур келишув натижаси ўлароқ 2020 йил бошида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида умумий қуввати 400 МВт бўлган 2 та “Scaling Solar 2” ФЭС қурилиши лойиҳаси бўйича тендер эълон қилинган эди. Ушбу лойиҳалар бўйича ҳозирги вақтда тендер савдолари амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергия

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг