Уч вилоятда 10 минг доллардан ортиқ қалбаки пулларни сотаётганлар ушланди

Жамият

image

Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) учта вилоятда қалбаки валюталарни муомалага чиқараётганларни қўлга олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унга кўра, Сирдарё вилоятида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс алдов йўли билан 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, улардан бирига 10 минг, иккинчисига эса 4 минг, жами 14 минг қалбаки АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган вақтида ушланган.

“Бухоро вилоятида ҳам шундай ҳолат кузатилган. Ғиждувон туманида яшовчи, 1986 ва 1989 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс харидорга қалбаки 10 минг АҚШ долларини 5 минг АҚШ долларига сотишга келишган”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, улар қалбаки 8300 АҚШ долларини бериб ва қолганини тез кунда етказишларини айтиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтларида ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирида қўлга олинган.

Бундан ташқари, шу каби фирибгарлик Навоий вилоятида ҳам аниқланган.

Маълум қилинишича, Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманларида яшовчи, 1993-1997 йиллар оралиғида туғилган 3 нафар шахс 200 минг сўмлик қалбаки купюралардан иборат 400 млн сўм қалбаки пулларни 160 млн сўмга сотаётган вақтларида Навоий вилоятида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга тушган. 

Хабарда айтилишича, улар томонидан қалбаки пуллар тайёрланган савдо дўкони биноси кўздан кечирилганда купюралар тайёрлашда фойдаланилган ноутбук, рангли принтер, сканер, қоғоз кесувчи ускуна, 14 дона қалбаки 200 минг сўмлик, 1 дона 100 минг сўмлик ва 8 дона оқ қоғознинг бир томонига чоп этилган 200 минг сўмлик купюралар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 6 000 АҚШ доллари миқдорида сохта валюталарни сотаётган шахслар қўлга олингани ҳақда хабар берган эдик.

Машҳура Имомова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ДХХ доллар қалбаки пуллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made