Уч киши урушни ҳал қилишга халақит беряпти – “Bloomberg” 

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британия сиёсатчилари Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал қилишга халақит бермоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.  

“Бош вазир Борис Жонсон, Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс ва Мудофаа вазири Бен Уоллес Украинадаги можаро ёрдамида ўз рейтингини оширишга ҳаракат қилмоқда”, дейилади нашрда. 

Нашр, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб карантин пайтида уюштирилган зиёфат сабабли Жонсоннинг обрўсига зарар етганини эслатган. Шу билан бирга, қайд этилишича, Буюк Британия ҳукуматининг юқори мартабали аъзолари фақат “масофадан” жанг қилмоқда.

“Трасс ва Уоллес жиддий мамлакатнинг Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирлари эмас, балки трибунадан қичқираётган футбол мухлисларига ўхшайди”, дейилган мақолада. 

Нашрнинг қайд этишича, Жонсон ўз лавозимини тарк этган тақдирда ҳам ҳеч нарса ўзгармайди, чунки унинг шериклари Бош вазирдан қолишмайди. 

Хулоса қилиб айтганда, мақола муаллифи Украинани бундай “инглиз дўстлари” билан “ҳушёр бўлишга” чақирган. 

Эслатиб ўтамиз, Киев вилоятининг Васильков шаҳри ҳокимияти Стугна дарёсидаги қирғоққа Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон шарафига ном берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

830

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг