Украинадаги қирғоқ Борис Жонсон шарафига номланди 

Олам

image

Киев вилоятининг Васильков шаҳри ҳокимияти Стугна дарёсидаги қирғоққа Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон шарафига ном берди. Бу ҳақда шаҳар кенгаши хабар берган.  

“Васильковдаги Стугна дарёсининг қирғоғига Буюк Британия Бош вазирига мамлакатимизга кўрсатган катта шахсий қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик сифатида Борис Жонсон фахрий номи берилди”, дейилади шаҳар кенгаши баёнотида. 

Аниқлик киритилишича, шаҳар кенгаши ижроия қўмитаси ҳузуридаги топонимик комиссия йиғилишида Россиянинг сиёсий, маданият арбоблари ва тарихий воқеалари номидаги “ўнлаб кўчалар” Украина тарихи ва маданияти билан боғлиқ янги номлар олган. Таъкидланишича, янги номлар рўйхати кейинроқ эълон қилинади. 

Украинанинг қатор шаҳарлари расмийлари яқинда Россия ва СССР билан боғлиқ кўча номлари ўзгартирилгани, шунингдек, ёдгорликлардан совет рамзлари демонтаж қилингани ҳақида эълон қилган. 

Қайд этилишича, Киевда Совет Иттифоқи Қаҳрамони ёш партизан Саша Чекалин номини олган кутубхона, шунингдек, учта темир йўл станцияси — Киев-Октябрьский, Киев-Московский ва Киев-Петровка номи аллақачон ўзгартирилган. Пойтахт мэри Виталий Кличкога кўра, Киевдаги 460 дан ортиқ кўча ва объектлар номи ўзгартирилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг