U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади
Спорт
−
16 Май 2023 5838 1 дақиқа
Осиё футбол конфедерацияси U-23 Осиё кубоги саралаш ўйинларига мезбонлик қиладиган давлатларининг номини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси қуръа натижасига кўра ўзи ўрин оладиган гуруҳ учрашувларига мезбонлик қилади.
Ўйинлар жорий йилнинг 4-12 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Мезбон мамлакатлар:
• Баҳрайн;
• Хитой;
• Индонезия;
• Иордания;
• Корея Республикаси;
• Қувайт;
• Саудия Арабистони;
• Тожикистон;
• Таиланд;
• Ўзбекистон;
• Вьетнам.
Саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади. Мусобақанинг финал босқичи 2024 йили Қатарда бўлиб ўтади.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль