Тян Валерий Николаевич “Шуҳрат” медали билан мукофотланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ Тян Валерий Николаевич “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Тян Валерий Николаевич давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни изчил амалга оширишдаги фаол иштироки, хусусан, фуқаро авиацияси соҳасини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, Ўзбекистонда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, дўстлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда тарғиб этиш борасидаги хизматлари билан эътироф этилган.

У ёш авлодни ватанга муҳаббат, садоқат ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки билан ҳам алоҳида ажралиб туриши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Канн шаҳрида ўтказилган инклюзив фильмлар халқаро фестивалида “Қадам. Қуёш боласи Юсуф” қисқа метражли фильми билан муваффақиятли иштирок этиб, бош соврин – гран-прини қўлга киритгани учун фильм ижодкорлари “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Тян Валерий Николаевич “Шуҳрат” медал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг