X ҳамма учун пулли бўлиши мумкин

Технология

image

X (Тwitter) ҳамма учун пулли бўлиши мумкин. Ижтимоий тармоқ раҳбарияти ҳар ойда фойдаланувчиларидан “оз миқдорда” пул ундириш ниятида. Бу ҳақда миллиардер ва ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашувда маълум қилди. Бу ҳақда “Forbes” нашри хабар берди.

 “Бу улкан бот қўшинларига қарши курашишнинг ягона йўли”,  деган тадбиркор.

Маскнинг тушунтиришича, ботларни яратиш учун “чой-чақа” сарфланиши мумкин, аммо X дан фойдаланиш учун “бир неча доллар” ёки “камроқ сумма” тўлаш керак бўлса, бу жуда қимматга тушиши – бот яратувчилари ҳар сафар янги ботни ишга туширганда қўшимча тўлов қилиши керак бўлади. Унинг сўзларига кўра, ботлар сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда CAPTCHA – хавфсизлик кодлари орқали яхшироқ курашади.

Аввалроқ X фойдаланувчиларнинг биометрик маълумотларини йиғишга қарор қилганди. 

"Х махфийлик сиёсатидаги яна бир бандга кўра, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг иши ва таълими, шунингдек, уларнинг малакаси ҳақидаги маълумотларни тўплайди, бу уларга ваканция тавсия қилиш ва агар фойдаланувчи иш излаётган бўлса, потенциал иш берувчиларни хабардор қилиш учун керак", дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Тwitter ни сотиб олиб, унинг номини Х’га ўзгартирганидан сўнг, миллиардер Илон Маск ижтимоий тармоқни “Super upp”га айлантирадиган ўзгаришларни эълон қилган.

Бундан ташқари, дастур энди кўплаб функцияларни ўз ичига олади – тўловлардан тортиб фойдаланувчилар ўртасидаги қўнғироқларгача.

Эътиборли жиҳати шундаки, 31 август куни ижтимоий тармоқнинг махфийлик сиёсатига ўзгартиришлар киритилгани ҳақидаги хабарлар фонида Маск Х фойдаланувчилари тез орада телефон рақамидан фойдаланмасдан аудио ва видео қўнғироқларни амалга ошириши мумкинлигини маълум қилган.

Қўнғироқлар iOS, Андроид қурилмалари, шунингдек, Mac ва шахсий компьютерлар учун очиқ бўлади.

Август ойи охирида эса Х криптовалюталар билан ишлаш учун ҳам лицензия олди. Бу билан компания келажакда дастурга фойдаланувчиларга криптовалюталарни бир-бирига ўтказиш имконини берувчи функцияни қўшиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни компания ўзининг Market Street штаб-квартирасининг томида Х логотипини ўрнатгани, бу интрузив чироқлар қўшниларни безовта қилгани туфайли улар компания устидан шикоят қилгани ва унга асосан Сан-Франциско биноларни текшириш бўлими терговни бошлашини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Машҳура Имомова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ижтимоий тармоқ Илон Маск Тwitter Х

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг