Тўйдаги фожиа ортидан бутун мамлакатда мотам эълон қилинди
Олам
−
27 Сентябрь 2023
17858Ироқ шимолидаги Найнава вилоятида тўй маросими пайтида содир бўлган ёнғин оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ортидан бутун мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда Ироқнинг INA расмий ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Ироқ Бош вазири Муҳаммад Шиа ал-Суданий ушбу қарорни имзолаган.
Ироқ Қизил ярим ой жамияти мазкур ҳалокатли ёнғин оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар 450 нафарга етганини маълум қилди.
Фуқаролик мудофааси расмийларининг айтишича, ёнғин тўй пайтида пиротехника воситаларидан фойдаланилиши туфайли юзага келган бўлиши мумкин. Шунингдек, маросим ўтказилган залда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилмагани қайд этилган.
Қутқарувчилар ҳозирча ёнғин қурбонлари ва ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот бермади. Ҳодиса вақтида залда 800 киши бўлган.
LiveБарчаси