“Туулган кунуңуз менен куттуктайм”. Мирзиёев Жапаровни табриклади
Олам
−
06 Декабрь 2023
6530Қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 декабрь бугун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон Президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, қардош қирғиз халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.
Мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилган.
Етакчилар мустаҳкам дўстлик ришталари, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик алоқаларига асосланган Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари бугун юқори суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этгани айтилмоқда.
“Турли даражаларда фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувлар давом этмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда. Машинасозлик, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон-Қирғизистон фондининг фаолияти доирасида 11 та истиқболли бизнес лойиҳаси молиялаштирилди.
Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгайиб бормоқда”, дейилади Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабарида.
Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашиб, инфратузилмавий лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани эълон қилинди.
Маълумот учун, Садир Жапаров 1968 йил 6 декабрда туғилган. У 55 ёшни қаршилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь