Тушми ё ўнг? Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 270 долларга етгани айтилди

Жамият

image

Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3,42 миллион сўмни (270 АҚШ доллари) ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,1 фоизга кўпдир. Ишониш қийин бўлса-да бу ҳақдаги маълумотларни Давлат статистика қўмитаси маълум қилмоқда

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар ходимларининг иш ҳақи қуйидагича:

• банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолияти – 8,42 миллион сўм (700 доллар);

• ахборот ва коммуникациялар – 6,5 миллион сўм (570 доллар);

• ташиш ва сақлаш – 4,55 миллион сўм (400 доллар);

• саноат – 4,46 млн сўм (400 доллар);

• қурилиш – 4,15 млн сўм (370 доллар);

• савдо — 3,51 миллион сўм (310 доллар);

• таълим – 2,51 млн сўм (220 доллар);

• соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 2,32 млн сўм (200 доллар).

Ҳудудлар кесимида иш ҳақининг энг юқори даражаси Тошкент шаҳрида (5,21 миллион сўм ёки 460 доллар) ва Навоий вилоятида (4,73 миллион сўм ёки 420 доллар) қайд этилган. 

Энг паст кўрсаткич Сурхондарё (2,61 миллион сўм ёки 230 доллар) ва Фарғона (2,59 миллион сўм ёки 230 доллар) вилоятларида қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1478

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг