Тўрткўлга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
30 апрел 2025 6276 1 дақиқа
Бугун, 30 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, халқ депутатлари Тўрткўл туман кенгашининг навбатдан ташқари 9-сессиясида туман ҳокими лавозимига Илҳомбой Тилавбоевич Худайбергановни тайинлаш масаласи кўриб чиқилган ҳамда номзод депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган.
Маълумот учун, Илҳомбой Худайберганов меҳнат фаолияти давомида ички ишлар органларида фаолият олиб борган. Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари ҳам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Избоскан тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Элёрбек Каримов Андижон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август