Турмуш шароити оғир хотин-қизларнинг саломатлиги учун қанча маблағ ажратилди?
Жамият
−
05 Апрель 2019
4243Жорий йилнинг илк 3 ойда оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлигини тиклашга 1 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Бу маблағ эвазига Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Жумладан, улар ногиронлик аравачалари, тиббий протез-ортопедик ва эшитиш мосламалари, қўлтиқ таёқ, хассалар, юриш мосламалари ҳамда дори-дармон воситалари билан таъминланди.
Шунингдек, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлик ҳолатларини яхшилаш мақсадида стационарларда даволанишга, сиҳатгоҳларга ва шаҳар ҳудудидаги клиникаларда бепул даволаниш курсларини олиш учун ордерлар топширилди. Ушбу тадбирлар учун маблағ Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь