Турмуш шароити оғир хотин-қизларнинг саломатлиги учун қанча маблағ ажратилди?
Local
−
05 April 2019 5306 1 minute
Жорий йилнинг илк 3 ойда оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлигини тиклашга 1 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Бу маблағ эвазига Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш, уларнинг ҳаёт кечириш сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йилнинг I чорагида 980 нафар имконияти чекланган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Жумладан, улар ногиронлик аравачалари, тиббий протез-ортопедик ва эшитиш мосламалари, қўлтиқ таёқ, хассалар, юриш мосламалари ҳамда дори-дармон воситалари билан таъминланди.
Шунингдек, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг саломатлик ҳолатларини яхшилаш мақсадида стационарларда даволанишга, сиҳатгоҳларга ва шаҳар ҳудудидаги клиникаларда бепул даволаниш курсларини олиш учун ордерлар топширилди. Ушбу тадбирлар учун маблағ Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September