Туркшунос олим Насимхон Раҳмон вафот этди

Жамият

image

Кеча, 10 ноябрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос, филология фанлари доктори, профессор Насимхон Раҳмонов 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди. 

Насимхон Раҳмон 1984 йили “Култегин ёдномаси (VIII аср) поэтикаси” номли мавзуда номзодлик, 1991 йили “Ўрхун-Енисей ёзма ёдгорликлари ва туркий эпослар муносабати” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Олим 1993 йилда профессор илмий унвонини олган. Насимхон Раҳмон, шунингдек, икки китобдан иборат “Олтун ёруғ” асарини ўзбек тилига таржима қилиб, чоп эттирган. 

Насимхон Раҳмон Туркиянинг Янги Туркия стратегик тадқиқотлар институти мукофоти (2017), Остона шаҳрида жойлашган Халқаро туркий академиянинг кумуш медали (2018) ҳамда Қозоғистон халқлари ассамблеясининг олтин медали (2020) билан тақдирланган.

Насимхон Раҳмоннинг “Тошга битилган китоблар” (1983), “Инсон руҳининг садоси” (1986), “Битиклар оламида” (1990), “Турк хоқонлиги” (1993), “Ўзбекистоннинг кўҳна турк-рун ёзувлари”, “Маданиятшунослик” каби дарслик, қўлланма, мажмуа, монография ҳамда тўпламлари ўзбек адабиётшунослиги ҳамда туркшунослик ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши йўлида улкан хизмат кўрсатган тилшунос олим Бахтиёр Исабек (Ўрдабекли) 80 ёшида оламдан ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Насимхон Раҳмон адабиётшунос Туркшунос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар