Туркманистонда Президент сайлови тугади

Олам

image

Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 19:00да ёпилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Овоз бериш 07:00 да бошланди. Мамлакат бўйлаб 2577 та сайлов участкаси очилди, 41 таси республика ташқарисида. Ҳаммаси бўлиб 3,4 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 97,11 фоизи сайловда қатнашган.

Республика президентлиги учун тўққиз номзод, жумладан, амалдаги Президентнинг ўғли, Туркманистон ҳукмрон Демократик партиясидан номзод, Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб турган Сардор Бердимуҳамедов курашмоқда. Сайлов кодексида сайловни ўтган деб эълон қилиш учун сайловчиларнинг иштирок этиш чегараси белгиланмаган. Овозларнинг ярмидан кўпини олган номзод Президент этиб сайланган ҳисобланади.

Муддатидан олдин овоз бериш 2 мартдан 11 мартгача бўлиб ўтди. МСК маълумотларига кўра, унда сайловчиларнинг 7,9 фоизи иштирок этган.

Аввалроқ Туркманистоннинг амалдаги Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов сайловда овоз бергани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Туркманистон

Баҳолаганлар

934

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг