Туркманистонда об-ҳавонинг “қизил” даражали хавфи эълон қилинди

Олам

image

Туркманистоннинг асосий қисмида ҳафта ўрталарига қадар об-ҳавонинг “қизил даражали” хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда метеоролог Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Қайд этилишича, янги ҳафтанинг жума кунига қадар, Туркманистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати +45…+48 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

“Мазкур иссиқ ҳаво тўлқини узоқ муддат деярли ҳаракатсиз паст босимли ўта иссиқ ҳаво оқими таъсирида юз беради. “Термик депрессия” дея ном олган бу ҳаво оқими келаётган ҳафта Ўзбекистон об-ҳавосини ҳам белгилайди”, дейди мутахассис.

Янги ҳафтанинг жума кунларидан бошлаб, Марказий Осиёнинг ғарбига Кавказ, Волгабўйи ҳамда Каспий денгизи устидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқимининг “бостириб” келиши Туркманистон шимоли ғарби, хусусан, Ўзбекистоннинг шимолига ҳам янги ҳафтанинг дам олиш кунлари салқин об-ҳавони тақдим этиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон

Баҳолаганлар

1189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг