“Арқадағ”нинг даври мутлақ тугайдими? Туркманистонда сайлов бўлиши кутиляпти
Олам
−
12 Февраль 2022
10783Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий сайлов комиссиясига навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказишга тайёргарлик кўришни бошлашни буюрди.
“Муддатидан ташқари президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш бўйича ишларни олиб боринг”, деган республика МСК вакили Президент Бердимуҳамедов Туркманистон МСК раиси Гулмурод Муродовга қандай топшириқ бергани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
МСК вакили муддатидан олдин сайловлар қачон ўтказилиши режалаштирилгани ҳақидаги саволга “Ҳозирча маълум эмас. Иш эндигина бошланди”, деб жавоб берган.
РИА Новостининг ёзишича, Туркманистонда навбатдан ташқари Президент сайловчи 12 март куни ўтказилади.
Аввалроқ, Туркманстонни 15 йилдан бери бошқариб келаётган президентлик қилган Гурбангули Бердимуҳамедов парламент юқори палатаси – Халқ маслаҳати йиғилишида ўз лавозимини ёш раҳбарга топшириш ниятида эканлигини маълум қилди. У ўзида фақат Халқ маслаҳати раиси лавозими қолдирмоқчи.
Туркманистон Республикаси Конституциясига мувофиқ “Арқадағ”нинг ўғли Сардор Бердимуҳаммедов президентликка даъвогарлик қилиши мумкин. 2021 йилнинг 10 июль куни отаси уни Бош вазирнинг молия ва иқтисод масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган эди. Бунгача у ҳукуматда турли юқори лавозимларда фаолият юритган.
Маъулмот учун, Туркманистонни 2007 йилдан бери асли касби шифокор бўлган Гурбангули Бердимуҳамедов бошқариб келмоқда. У бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси раиси, парламент юқори палатаси раиси ва Олий бош қўмондон ҳисобланади.
LiveБарчаси