Туркманистонда икки палатали парламент ташкил қилинади
Олам
−
25 Сентябрь 2020
4878Бугун, 25 сентябрь куни Туркманистон Халқ маслаҳати “Туркманистон Конституциясига ўзшартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Унга кўра, мамлакатда икки палатали парламент тизимига ўтиш кўзда тутилган.
Халқ маслаҳати мажлиси дунёда тарқалган коронавирус инфекцияси сабаб масофавий шаклда ўтказилди. Конституцион қонун муҳокамасидан кейин мажлисга рислик қилаётган Президент Гурбангули Бердимуҳамедов уни овозга қўйди. Лойиҳа бир овоздан маъқулланди. Бердимуҳамедов Халқ маслаҳати раиси сифатида уни имзолади.
“Биз Конституцион қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизни демократлаштиришда муҳим қадар бўлади. Мен Туркманистон халқ Маслаҳати халқимизни бирлаштириб, уни юқори марраларга йўналтирувчи умуммиллий вакиллик органи бўлишига мутлақ ишонаман”, дея таъкидлаган Бердимуҳмедов.
Маъқулланган қилинган қонун лойиҳасига кўра, Туркманистоннинг икки палатали парламенти Миллий Кенгаш деб аталади. Лойиҳада у қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи олий вакиллик органи этиб белгиланган. Миллий Кенгаш икки палатадан – Халқ маслаҳати (юқори) ва Мажлисдан (қуйи) иборат бўлади.
LiveБарчаси