Туркманистонда ҳарбий хизматга чақирув ёши оширилиши мумкин

Олам

image

Туркманистон ҳукумати армияга чақирилиш ёшини 30 ёшгача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Turkmen News” хабар берди.

Нашрга кўра, фармон лойиҳаси аллақачон тайёр ва Президент томонидан имзоланиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу ташаббус айни ҳарбий хизмат ёшида чет элга ўқишга кетаётганлар кўплиги учун илгари сурилган.

“Муддатли ҳарбий хизматдан қочиш учун хорижга ўқишга кетган туркманлар 30 ёшга тўлгунга қадар у ерда қолишга мажбур бўлиши мумкин. Расмийлар чақирув ёшининг юқори чегарасини 30 ёшга кўтаришга тайёрланмоқда. Ҳозир у 27 ёш. Ўзгартиришлар тўғрисидаги фармон аллақачон ишлаб чиқилган, аммо мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедов уни ҳали имзоламаган”, дейилади хабарда.

Нашрнинг қўшимча қилишича, Туркманистонда эркаклар ҳамма жойда ҳарбий гувоҳномага эга бўлиши шарт – ишга киришда, уй-жойни хусусийлаштиришда, рўйхатдан ўтишда ва ҳоказо.

“Шундай қилиб, ҳарбий рўйхатга олиш идораси орзу қилинган ҳужжатни бермагунча, фуқаро ўзининг барча ҳуқуқларидан фойдалана олмайди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг декабрь ойи охирида туркманистонлик аскар Афғонистонга қочиб ўтганди. Бир неча кундан сўнг эса у мамлакатига қайтарилган. Янги йил олдидан Марий вилоятининг Афғонистонга яқин ҳарбий қисмида офицерлар учун казарма режими жорий қилинган. Шу вақтда пиёда аскар Туркманистон-Афғонистон чегарасида йўлак топиб, қўшни давлат ҳудудига ўтган ва ўз формасини ечиб, симли тўсиққа ташлаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон ҳарбий хизматга чақирув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг