Туркманистонлик аскар Афғонистонга қочиб ўтди
Олам
−
10:52
183872024 йилнинг декабрь ойи охирида туркманистонлик аскар Афғонистонга қочиб ўтган. Бир неча кундан сўнг эса у мамлакатига қайтарилган. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб, "Turkmen.news" хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Янги йил олдидан Марий вилоятининг Афғонистонга яқин ҳарбий қисмида офицерлар учун казарма режими жорий қилинган. Шу вақтда пиёда аскар Туркманистон-Афғонистон чегарасида йўлак топиб, қўшни давлат ҳудудига ўтиб кетган ва ўз формасини ечиб, симли тўсиққа ташлаб кетган.
Бир неча кундан сўнг аскар ватанига қайтарилган. Манбага кўра, уни қайтариш учун дипломатлар ва ҳарбийлар катта маблағ тўлаган. Кейинчалик унинг Афғонистонда қандайдир радикал ҳаракат ёки гуруҳга қўшилишни режалаштиргани аниқланган. Маълум бўлишича, ёш йигит армияга чақирилишдан олдин диний мавзулардаги блог ва каналларга обуна бўлган.
“Бу каби ҳодисалар Туркманистон армиясидаги кенг қамровли муаммоларни яна бир бор кўрсатади. Расмий ҳисоботларда вазият барқарор ва ижобий тасвирланса-да, аслида армияда “дедовщина”, порахўрлик, офицерларнинг паст маошлари ва тартибсизлик каби муаммолар ҳали ҳам мавжуд”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея аскари мамлакат шарқидаги чегара орқали Жанубий Кореяга қочиб ўтган эди.
LiveБарчаси