Туркманистон ва Ўзбекистон газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолади
Жамият
−
25 Август 2023
5965Ўзбекистоннинг UzGasTrade АЖ ва Туркманистоннинг “Туркменгаз” давлат концерни ўртасида йилига 2 миллиард куб метргача туркман газини етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов Туркманистон давлат ахборот порталига берган интервьюсида маълум қилди.
Ашхободда Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Туркманистон Бош вазирининг ёқилғи-энергетика комплексига масъул ўринбосари Ботир Аманов ўртасида бўлиб ўтган музокараларда тегишли келишувга эришилган.
“Бу фақат бошланиши, чунки биз ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг янада кенг истиқболларини муҳокама қилдик. Бундан мақсад узоқ муддатли ва етказиб беришни кўпайтиришга мўлжалланган шартномани ишлаб чиқишдир”, деган Мирзамаҳмудов.
Вазирнинг сўзларига кўра, томонлар электр энергияси етказиб бериш, электр энергиясини учинчи давлатларга транзит қилиш, шунингдек, нефть, нефть маҳсулотлари, кимё саноати маҳсулотлари – фосфат ва азотли ўғитлар, каустик ва калсилий сода, хлор етказиб бериш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларини кўриб чиққан.
Маълумот учун, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон биринчи марта Туркманистон билан тўғридан-тўғри, учинчи томон иштирокисиз қисқа муддатли газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолаган. Ўшанда қиш мавсумида тақчилликни қоплаш учун уч ой ичида 1,5 миллиард куб метрга яқин газ импорти режалаштирилган.
LiveБарчаси