Ўзбекистон Туркманистондан компенсация талаб қилгани рад этилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркманистондаги энг йирик “Галкиниш” конида содир бўлган авария ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш жараёнининг тўхтаб қолгани ортидан Ўзбекистон Туркманистондан компенсация тўлови талаб қилгани ҳақидаги хабар асоссиз эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Туркманистон газ конида носозлик сабабли январь ойининг маълум кунларида етказиб берилмаган газ учун Ўзбекистон томони Туркманистондан катта миқдорда компенсация пули талаб қилган мазмунида хабар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ва мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз ҳамда фуқаролардан бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Туркманистон томонидан Ўзбекистонга дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газ партияси бепул тақдим этилган эди.

Таъкидланишича, Туркманистон томонидан тақдим этилган суюлтирилган газ яқин кунларда эҳтиёжманд оилаларга бепул тарқатилади.

Эслатиб ўтамиз, “Галкиниш” конида содир бўлган авария ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш жараёнининг тўхтаб қолгани ортидан “Туркмангаз”нинг олти нафар мансабдори ҳибсга олинган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made