Туркманистон Туркиядан фуқаролари учун виза режими жорий қилишни сўради

Олам

image

Туркманистон ҳукумати Туркияга “Туркманистон фуқаролари учун турли тоифадаги визалар режимини вақтинчалик жорий этиш илтимоси билан” мурожаат қилди. Бу ҳақда 3 сентябрь куни Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз сайтида маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, визалар “Туркманистон фуқароларининг бўлиш қоидаларини тизимли асосда такомиллаштириш ва сақлаш мақсадида” жорий этилиши керак. Ушбу қарорнинг сабаблари ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

“Биз амалиётдан биламизки, вақтинчаликдан кўра доимийроқ нарса йўқ. Ташқи ишлар вазирлиги Туркманистон фуқаролари учун виза режими қанча муддатга жорий этилишига аниқлик киритмаяпти”, дея таъкидлаган turkmen.news кузатувчиси.

COVID-19 пандемиясидан олдин Туркия Туркманистон билан бир вақтда визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар амалга оширган дунёдаги ягона давлат эди. Шу сабабли Туркия Туркманистон фуқаролари учун энг машҳур меҳнат миграцияси манзилига айланди. 2020 йилнинг баҳорида барча давлатлар, жумладан Туркия билан мунтазам рейслар тўхтатилди. 

2022 йил август ойи бошида Туркманистон фуқаролари Туркияга киритилмади ва виза талаб қилинди. Бироқ Туркия Ташқи ишлар вазирлиги кириш режими ўзгартирилганини рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг