Туркманистон бензин нархи энг арзон 10 та давлат қаторига кирди. Ўзбекистон-чи?

Олам

image

АI-95 бензини нархи энг паст бўлган давлатлар рўйхатида Туркманистон топ ўнталикка кирган бўлса, Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи ўринни қайд этди. Бу ҳақда “Global Petrol Prices” портали маълум қилди.

Унга кўра, Туркманистонда бензиннинг бир литри учун нархи 0,0429 АҚШ доллари туради. Дунё бўйлаб энг арзон бензин нархи 0,029 доллар бўлиб, Эронда қайд этилган. Бундан ташқари, паст нархлар Ливия (0,032 доллар), Венесуэла (0,035 доллар), Миср (0,309 доллар), Жазоир, Қувайт (0,344 доллардан), Малайзия (0,471 доллар) ва Нигерияда (0,485 доллар) ҳам кузатилган.

Бензиннинг энг юқори нархлари Исроил, Барбадос, Сингапур, Дания, Швейцария, Нидерландия, Лихтенштейн, Исландия, Монако ва Гонконг каби давлатларда қайд этилган. Энг юқори нарх Гонконгда кузатилмоқда – бир литр учун 3,269 доллар.

Марказий Осиё давлатларининг бензин нархи бўйича кўрсаткичи:

  • Туркманистон – 0,0429 доллар (дунё бўйича 8-ўрин)

  • Қозоғистон – 0,507 доллар (11-ўрин)

  • Қирғизистон – 0,874 доллар (30-ўрин)

  • Ўзбекистон – 0,986 доллар (42-ўрин)

Тожикистонда бензин нархи қанча эканлиги ва унинг дунё рейтингидаги ўрни ҳақида маълумотлар келтирилмаган. Жорий йилнинг 2 сентябрь ҳолатига кўра, дунёда Аi-95 бензинининг ўртача нархи бир литр учун 1,31 долларни ташкил этади. Бензин нархининг бундай ўзгариши кўп жиҳатдан ёнилғи солиғининг миллий тузилмалари ва субсидиялаш сиёсатидаги фарқлар билан изоҳланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида бензин импорти савдоси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар билан соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва импорт имкониятларини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга бағишланган “очиқ мулоқот”да тадбиркорлар Ўзбекистонда бензин нархи нега қимматлиги бўйича бир қатор муаммоларни санаб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Туркманистон бензин нархи Аi-95

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made