Туркманистон ҳам Эронга гуманитар ёрдам юборди
Олам
−
17 Март 2170 1 дақиқа
Туркманистон ҳукумати Эрон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда жорий йилнинг 13 март куни Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳамедов фармойиш имзолади.
Маълум қилинишича, бу ёрдам “Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси” томонидан муқаддас Рамазон ойи ҳамда Қадр кечаси муносабати билан амалга оширилган.
Юк таркибига болаларнинг саломатлиги ва фаровонлигини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган турли дори-дармонлар, тиббий воситалар ва бошқа маҳсулотлар бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати Эрон халқига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлардан иборат юкинсонпарварлик ёрдами юборганди.
Live
Барчаси