Туркиянинг яна бир йирик шаҳрига кучли зилзила хавф соляпти
Олам
−
01 Октябрь 2019
6573Аввалроқ, Туркиянинг йирик мегаполиси ҳисобланувчи Истанбулда серияли зилзила давом этаётгани, одамлар орасида ваҳима бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Истанбулдаги ер силкинишидан кейин Туркиянинг яна бир йирик шаҳри Измирда ҳам зилзила хавфи мавжудлиги маълум қилинди.
Геология муҳандислари палатаси Измир бўлими раҳбари Алим Муротхон Истанбулдаги силкинишлардан кейин, Измир вилоятида зилзила эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Қайд этилишича, Измирда ер қатламидаги ёриқ линияларлар Истанбулдагидан кўп ва уларнинг асосий қисми шаҳар ҳудудидан ўтган.
“Измирда 7 балли зилзилага сабаб бўлувчи 13 та ёриқ линияси мавжуд”, деди Муротхон.
Бу ёрилқарнинг кўпи шаҳар марказидан ўтганини таъкидлаган Муротхон, Истанбул зилзиласи каби Измирга ҳам эътибор қаратилиши кераклигини айтди.
“Истанбулда силкиниш чиқариши мумкин бўлган биргина ёриқ линияси – Шимолий Анатолия ёриқ линияси бор. Измирдаги 13 та ёриқ линияси ҳозирда актив, тирик, зилзилага сабаб бўлувчи ёриқлар. Измир аслида тектоник бир шаҳар”, деди Муротхон.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулда бир кечада 29 марта ер силкинди. Зилзиладан зарар кўрган иншоатлар сони 473 тани ташкил этмоқда. 56 та мактаб деворларида зилзиладан кейинги ёриқлар пайдо бўлган. Уларнинг 14 таси фаолияти тўхтатилди.
LiveБарчаси