Туркиянинг топ университети Самарқанд давлат тиббиёт университети ректорига “Фахрий профессор” унвонини берди
Бизнес
−
14:56 503 1 дақиқа
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Самарқанд давлат тиббиёт университетида Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурининг биринчи босқич талабалари учун “Оқ халат кийиш ҳамда талабалик қасамёди” тадбири тантанали тарзда ташкил этилди.
.jpg)
Тантанали тадбирда Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев ҳамда Туркия Соғлиқ билимлари университети ректори, профессор Камолиддин Ойдин (Kamalettin Aydın) иштирок этди.
.jpg)
Маросим давомида ҳар икки университет раҳбарлари бўлажак шифокорларни табриклаб, уларга касбий фаолиятларида муваффақият тилади. Шундан сўнг қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган биринчи босқич талабаларига рамзий оқ халатлар кийдирилди.
Тадбир доирасида Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризаев Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – Соғлиқ билимлари университетининг “Фахрий профессори” унвонига сазовор бўлди.
.jpg)
Туркия Соғлиқ билимлари университети Илмий кенгашининг тегишли қарорига асосан, Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризаевга ушбу олий таълим муассасасининг “Фахрий профессори” унвони тантанали равишда топширилди.
Тиббиёт касбига садоқат, инсон ҳаёти ва саломатлиги олдидаги масъулиятни ифодаловчи ушбу маросимда талабалар тантанали қасамёд қабул қилиб, келгусида малакали ва фидойи шифокор бўлиб етишишга интилишларини билдирдилар.

Тадбир мусиқий чиқишлар ва бадиий дастур билан давом этди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси