Туркиянинг бош ахборот агентлиги мамлакатда пандемия хавотирли тус олаётганини эълон қилди

Олам

image

Охирги 10 кунда Туркияда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар хавотирли тус олмоқда. Беморлар сонининг ортиши, ўлим кўпайиши, оғир беморлар билан боғлиқ рақамларнинг кенгайиб бориши мамлакатнинг бош ахборот агентлиги – “Анодолу” томонидан таҳлил қилинди. 

Агентликнинг қайд этишича, Туркияда коронавирусга қарши ўз вақтида амалга оширилган чораларга қарамасдан, охирги 10 кун ичида янги ва оғир беморлар сони ортган.

Туркияда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилган 11 март кунидан то 24 августга қадар 6 миллион 423 409 киши коронавирус тестини топширган. Улардан 259 692 кишида коронавирус борлиги аниқланган. Бу коронавирус тестини топширган қарийб 6,5 миллион кишининг 4 фоизи дегани

Ўтган вақт оралиғида мамлакатда 6 139 нафар бемор ёки умумий беморларнинг 2,36 фоизи вафот этди. 237 908 киши ёки беморларнинг 91,61 фоизи эса касалликни ортда қолдирди. 

Мамлакатда илк бор коронавирус тести неча кишида ўтказилаётганига оид маълумотлар 19 март куни очиқланган эди. Шу куни 1981 киши тест топширган бўлса, биргина 24 август куни 95 943 коронавирус тестини топширди. Энг кўп тест ўтказилган кун деб қайд этилган 24 августда тест топширганларнинг 1,5 фоизида коронавирус аниқланган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, охирги 10 кун ичида коронавирус аниқланиши бўйича ҳолатлар ва оғир беморлар сони ортган. 

Умумий беморлар, соғайганлар, вафот этганларни ҳисобга олмаганда, охирги 10 кунда коронавирус беморлари сони 3 455 нафарга ортган. 15 августда беморлар 12 190 нафарни ташкил этган бўлса, 24 августга келиб бу рақамлар 15 645 га етган. 

Вазирлик томонидан тақдим этилган кунлик маълумотлари жадвалида қайд этилишича, "жиддий касал" деб таърифланганлар – нафас олиш мосламасига уланганлар ва реанимация бўлимида даволанаётган беморлар кўпаймоқда. 

15 август куни оғир беморлар 688 кишини ташкил этган бўлса, 24 август куни улар сони 128 кишига ортиб, 796 нафарга етган. Худди шу даврда 205 киши коронавирусдан вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг